УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб, уй-жой, соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий соҳанинг бошқа йўналишларида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

Хусусан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, доимий уй-жойга эга бўлмаган Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси С.Қурбонованинг уй-жой ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилди.

Муқаддам С.Қурбанова 16.05.2013 йилда Самарқанд шаҳар ҳокимлигига уй-жой билан таъминлаш масаласида мурожаат қилган бўлсада, ҳокимлик томонидан уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмасдан шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига мурожаат қилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 164-сонли Қарорига асосан С.Қурбановани уй-жой билан таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиниб, унга Самарқанд шаҳри Ғ.Каримов кўчасида жойлашган барча шароитларга эга 17-хонадон ажратиб берилиши таъминланди.

Фуқаро С.Қурбанованинг муқаддам уй-жой ажратиб бериш масаласида қилган мурожаатларини кўриб чиқишда сансалорликка йўл қўйган мутасадди идоралар мансабдор шахсларига нисбатан прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди.