“GM UZBEKISTАN” АВТОСАЛОНЛАРИДАГИ КОРРУПЦИЯ

“GM UZBEKISTАN” АВТОСАЛОНЛАРИДАГИ КОРРУПЦИЯ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж. фуқаро Х.нинг ўғли номига “GM Uzbekistаn” автосалонларида ишловчи танишлари орқали “Дамас” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш ҳамда автомашинани олиш навбатини тезлаштириш эвазига 1.200 АҚШ доллари, шунингдек 51,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.