ИШГА КИРИТИБ ҚЎЙИШ ЭВАЗИГА 800 МИНГ СЎМ ТАЛАБ ҚИЛИНДИ

ИШГА КИРИТИБ ҚЎЙИШ ЭВАЗИГА 800 МИНГ СЎМ ТАЛАБ ҚИЛИНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т. фуқаро З. ни “Навоийазот” АЖда қурилиш ишларини амалга ошириб келаётган Хитой қурилиш компаниясида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйиш эвазига 800.000 сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.