ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А. ва Н.лар ҳар бир АҚШ долларини 7.950 сўмдан ҳисоблаб, 8000 АҚШ долларини 63,6 млн. сўмга сотишган вақтида ушланиб, улардан 8000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Н.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.