ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИДА

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИДА

Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судларида 11.513 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, шундан 2.381 тасида прокурор иштироки таъминланган.

Судда кўрилган ишларнинг 132 таси бўйича чиқарилган суд қарорлари прокурор протестларига асосан қонунга мувофиқлаштирилган.

Масалан, биринчи инстанция суди томонидан даъвогар С.А.Рахимовнинг жавобгар “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” ДУКга нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво талаблари рад қилинган. Тошкент шаҳар прокуратурасининг апелляция тартибидаги протестига асосан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 13.02.2018 йилдаги ажрими билан С.А.Рахимов ишга тикланди ва унинг фойдасига тегишли ундирувлар амалга оширилди.