ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

2018 йил 15 июль куни соат 15-00 ларда Д.Ю. (1965 йилда туғилган, ишсиз), Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги «Бахтиёр Абдунорович» хусусий корхонасига қарашли ошхонада маст ҳолатда О.Р. (1977 йилда туғилган, ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб, ошхонада бўлган кабоб сих билан унинг кўкрак соҳасига тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан Д.Ю. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.