ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси ташаббуси билан «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан ҳамкорлигида биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга ҳамда миллий хавфларни баҳолашни ўтказиш жараёнларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Семинрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ходимлари иштрок этдилар.

Семинар Жиноий даромадаларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг янги тавсиялари талабларидан келиб чиқиб, биржа аъзолари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига амал қилинишини назорат қилувчи масъул ходимларнинг малакасини ошириш учун ташкил этилди.

Тадбир давомида Департамент вакиллари томонидан ФАТФнинг ЖФОДЛ/ТМҚК соҳасида янги талаблари ҳамда биржа соҳасидаги хавфларни аниқлашга йўналтирилган ёндашув моҳияти тушунтириб ўтилди.

Семинар иштирокчиларига уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек, ички назорат қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахсларнинг билимларини ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.