ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 16 июльдаги буйруғига асосан Рахматов Шавкат Туракулович Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Ш.Рахматов 1970 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилнинг май ойидан шу вақтгача Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.