ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛРАГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ТАШРИФИ ҲАҚИДА

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛРАГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ТАШРИФИ ҲАҚИДА

2018 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Қирғизистон Респукбликаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлрага қарши курашиш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) раиси Б.Таиров бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

ИЖҚКДХ делегацияси Департамент бошлиғи А.Мавлонов билан бўлган учрашувда, Департаментнинг иқтисодиёт соҳасида давлат манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, коррупция, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларидаги ишлари ҳамда фаолиятининг бошқа устувор йўналишлари билан танишди.

Учрашув давомида томонлар Қирғизистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида имзоланган идорлараро ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Хусусан, фаолиятнинг аниқ йўналишлари бўйича биргаликдаги тадбирларни ташкил этиш, тематик тадқиқотларни ўтказиш, трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бошқа ўзаро манфаатли масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар 2018-2019 йилларга мўлжжалланган Келишувни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режасини имзоладидар.