ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛЛИГИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ҲУДУДЛАР БИЛАН БЎЛГАН МОЛИЯВИЙ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ ОРҚАЛИ ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Жорий йилнинг 20 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Молиявий мониторинг ўқув-методологик халқаро маркази (ММЎМХМ, Россия) билан ҳамкорликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган шахсларнинг малакасини ошириш бўйича ЕОГ билан ҳамкорлик доирасида, видеоконференцалоқа шаклида «Террорчилик фаоллиги юқори бўлган ҳудудлар билан бўлган молиявий операцияларни аниқлаш орқали терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда ММЎМХМ, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Беларусия ва Арманистон молиявий разведкаси тузилмалари вакиллари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича тажриба алмашдилар, шунингдек мавжуд муаммолар, уларнинг ечимини топиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.