ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 23 июльдаги буйруғига асосан Муллажанов Абдукахор Файзуллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо-Улуғбек туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилдан шу вақтгача Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.