ПРОКУРОР КАДРЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ПРОКУРОР КАДРЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

2018 йил 24 июль куни Бош прокуратура Академиясида «Прокуратура органлари ходимларининг билимларини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида «Прокурор кадрлар ва судьяларни касбий тайёргарлиги масалалари: Руминия ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро семинарнинг биринчи куни бўлиб ўтди.

Семинарда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) лойиҳаларининг Ўзбекистондаги Координатори, элчи Джон МакГрегор, Руминия Магистратураси Миллий Институти мураббийлари Клаудия Ждеру ва Ралука Морошанулар, шунингдек Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари прокурор кадрлар ва судьяларга таълим бериш, уларни танлаш ва малакасини ошириш бўича халқаро тажриба, шунингдек Руминия Магистратураси Миллий Институтининг фаолияти билан танишдилар.

Бундан ташқари, прокурорларни тайёрлаш ҳамда прокуратура органлари ходимларини ўқитиш жараёнида назария ҳамда амалиётни ўзаро боғлиқлиги хусусидаги масалалар муҳокама қилинди.