ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИГА ТАШРИФИ ҲАҚИДА

2018 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Қирғизистон Респукбликаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлрага қарши курашиш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) раиси Б.Таиров бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Бош прокуратура Академияси вакиллари делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикасида прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида қўшни давлат вакиллари Қирғизистон Республикасида иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалаларини ёритиб бердилар.

Учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган тадбирларни режалаштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқдилар.