Э Ъ Л О Н

Бош прокуратура Академиясининг ахборот порталини яратиш мақсадида, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказига қуйидаги мутахассислиги бўйича юқори малакали мутахассислар танлови эълон қилинади: дастурчи, маълумотлар базаси администратори.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори касбий билим, зарур иш тажриба, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини профессионал даражада қўллаш қобилиятига эга бўлиш.

Дастурчилар қуйидаги дастурлаш тили ва технологияларни билиши ва улар билан ишлаш тажрибасига эга бўлишлари керак:

– Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++;

– HTML, CSS, JavaScript, Jquery;

– (Wicket, Spring и др.) замонавий веб фреймворклар;

– ORM (MyBatis, Hibernate ва б.);

– WebService, WebSocket, B2B технологиялари;

–WinAPI ишлаб чиқиш, веб браузерлар учун плагинлар ишлаб чиқиш;

– SDK қурилмалари билан ишлаш ва уларни тизимга интеграциялаш;

–Android учун қурилмалар ишлаб чиқиш, J2ME ишлаб чиқиш;

–iOS, Windows учун қурилмалар ишлаб чиқиш.

Таклиф қилинаётган лавозимлар учун юқори ойлик иш ҳақи белгиланган (уч ой муддат давомида лойиҳа амалга оширилгунча).

Танловда қатнашиш, қўшимча талаблар ва зарур бўлган ҳужжатлар масаласида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академиясига мурожаат қилиш лозим.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланиши – 2018 йил 6 август, тамомланиши – 2018 йил 12 август.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Маҳтумкули кўчаси, 59-уй. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси.

Телефон: 0371-207-11-85, 0371-202-04-96, (98) 812-27-03.

Email: proacademy@prokuratura.uz