ЎЗБЕКИСТОН ВА БМТ ГЖБ: ПЕНИТЕНЦИАР ТИЗИМНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОС РАВИШДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЎЗБЕКИСТОН ВА БМТ ГЖБ: ПЕНИТЕНЦИАР ТИЗИМНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОС РАВИШДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

2018 йил 9 август куни Бош прокуратурада БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси (БМТ ГЖБ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда жиноят-ижроия тизимини ислоҳ қилиш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жиноятчилик соҳасидаги одил судлов мутахассислари, эксперт ва халқаро шерикларни давра суҳбати ташкил этилди.

Семинар давомида таъкидланганидек, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегиясининг бешта устувор йўналишлари жазоларни ижро этиш тизимни гуманизациялашни назарда тутади ва стратегия доирасида жазони ижро этиш муассасаларида сақлаш шароитларини яхшилаш, маҳбусларни таснифлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда маҳкумларни қайта ижтимоийлашувига имкон яратиш кўзланмоқда.

Нельсон Манделланинг Халқаро кунига (18 июль 2018 й.) бағишланган мазкур тадбир давомида иштирокчилар турмаларни сақлаш стандартларини ва турмаларни бошқаришнинг энг яхши амалиётлари, маҳкумларнинг қайта ижтимоийлашуви ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига қўлланилиши мумкин бўлган альтернатив жазо чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, БМТнинг маҳкумлар билан муносабатда бўлишнинг Минимал стандарт қоидалари бутун дунёда тан олинган жазони ижро этиш муассасаларини бошқариш ва маҳбуслар билан муносабатда бўлишнинг минимал стандартларини ўзида акс эттиради ва ушбу стандартлар Ҳаракатлар Стратегияси ва уни мазкур йилда амалга ошириш режасида назарда тутилганидек жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Мазкур йўналишда ўзбек ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ ГЖБ Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия Кодексининг таҳлилини тақдим қилди. Шунингдек, давра суҳбатида бошқа мамлакатларда жазони ижро этиш муассасалари тизимини ислоҳ қилиш тажрибаси ҳам тақдим этилди. Учрашув турли масалаларда, яъни болалар ва бошқа заиф тоифадаги шахслар билан ишлаш, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш билан боғлиқ нуқсонлари бор шахсларни даволаш, эктремистик урушлар иштирокчиси бўлган маҳбуслар билан ишлаш ва жазони ижро этиш муассасаларида зўравонликни келтириб чиқарувчи радикализмни олдини олиш масалаларида фикр алмашиш учун платформа сифатида хизмат қилди.

Давра суҳбати БМТ ГЖБнинг Ўрта Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган Дастури ва Ўзбекистон Республикаси ва БМТ ГЖБ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») доирасида ўтказилди. Мазкур Йўл харитаси доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ ГЖБ мамлакатда жазони ижро этиш муассасаларини ислоҳ қилиш сооҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувга эришдилар.