ОИЛАВИЙ ЖАНЖАЛНИНГ МУДҲИШ ОҚИБАТИ

ОИЛАВИЙ ЖАНЖАЛНИНГ МУДҲИШ ОҚИБАТИ

2018 йил 14 август куни соат 19:00 ларда Наманган шаҳар, Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Ж. маиший жанжал давомида ўғли А.Ж.нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган.

Олган тан жароҳати натижасида А.Ж. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ томонидан Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.