СЛОВЕНИЯ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

СЛОВЕНИЯ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 18 августа куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов Словения Республикаси Адлия вазири Горан Клеменчич ҳамда Халқаро нодавлат ташкилот “Регионал диалог” ҳодимлари Мюша Север ва Бегзод Шариповлар билан учрашди.

Учрашув мобайнида меҳмонларга Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси, жиноий қонунчиликдаги янгиликлар, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги” Қонун ва ушбу қонунни амалга тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, республикада олиб борилаётган суд ислоҳотлари ва бу соҳада прокуратура органлари роли ҳақида гапирилди.

Жанов Клеменчич, маълумотлар учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар халқ ўзидан келиб чиқаётганини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳада шартномалар тузиш ҳамда Ўзбекистон прокуратураси ва Словения Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги профессионал алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳақида суҳбат олиб бордилар.

Учрашув дўстона кайфиятда бўлиб ўтди.