ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига улардан фирибгарлик йўли билан 4.800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан А. ва Б.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.