ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тахиатош тумани халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. фуқаро П.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тахиатош туманидаги 1-сонли мактабга ўқитувчи лавозимига ишга киритиб қўйиши эвазига ундан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.