КОРЕЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

КОРЕЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича Осиё-Тинч океани гуруҳининг Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) ўтказилган олтинчи симпозиуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Корея Республикаси Молиявий разведка бўлими ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, ҳамкорлик жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш фаолияти доирасида шубҳали молиявий операциялар ва уларни амалга оширувчи шахслар тўғрисида маълумот алмашинуви орқали олиб борилади.

Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан 21 та хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан бу турдаги ҳужжатлар имзоланган (АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Япония, Хиндистон, Туркия ва бошқалар).

Меморандумнинг имзоланиши натижаси бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.