ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Пойтахт инвест» МЧЖ ҳуқуқшуноси Ў. фуқаро М.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан ундан 750 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.