ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТЕЗКОР ТАДБИРЛАРИ ЮЗАСИДАН

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Д. Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 41-уйда ноқонуний равишда авиабилет сотиш шаҳобчасини ташкил қилиб, компьютер техникаси ёрдамида сохта авиабилетлар тайёрлаб, уларни жами 13 нафар фуқароларга сотиб, улардан фирибгарлик йўли билан 22,9 млн. сўм олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.