ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ЁЛҒОН ХАБАР БЕРГАН ФУҚАРОНИНГ ЎЗИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ЁЛҒОН ХАБАР БЕРГАН ФУҚАРОНИНГ ЎЗИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Фуқаро Ш. Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони»га мурожаат қилиб, жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг судья ёрдамчиси И. жавобгар Э. дан унинг фойдасига 43 млн. сўм зарарни ундириб бериш эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлигини маълум қилиб, И.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, фуқаро Ш. нинг «Ишонч телефони» орқали берган маълумотлари ўз тасдиғини топмаган, шунингдек, фуқаро Ш. ўзининг мазкур ҳолат бўйича барча кўрсатмаларини тўлиқ инкор этиб, била туриб жиноят ҳақида ёлғон хабар берганлигини тан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.