КУРАШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА I ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

КУРАШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА I ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон кураш Федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида соврин жамғармаси 100.000 АҚШ доллари бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш спорт тури бўйича I Халқаро турнир ташкил этилди.

Турнирда дунёнинг 30 та давлатидан 26 нафар спортчилар ва уларнинг жамоа аъзолари, 32 та делегация раҳбарлари ҳамда 15 нафар ҳакамлар қатнашдилар.

Шунингдек, турнирда Бош прокурор-Ўзбекистон кураш Федерацияси раиси О.Муродов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Артикходжаев, Ўзбекистон кураш Федерацияси раиси ўринбосари К.Юсупов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мoминжанов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти У.Ахмаджановлар иштирок этдилар.

Уч кунлик турнирда Ўзбекистонлик курашчи Ш.Жўраев ғалаба қозониб, биринчи ўринни қўлга қиритди. Иккинчи ва учинчи совринли ўринларни Ўзбекистонлик курашчи Б.Олтибоев ва Россиялик курашчи А.Камбиевлар эгалладилар.

Турнир якунидан сўнг ўтказилган тадбирда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган 12 нафар курашчилар Бош прокуратура раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон кураш Федерацияси томонидан Халқаро кураш Федерацияси раҳбарларига қимматбаҳо совғалар топширилди.