РАШҚ НЕГИЗИДА ҚОТИЛЛИК ЖИНОЯТИ СОДИР ЭТИЛДИ

РАШҚ НЕГИЗИДА ҚОТИЛЛИК ЖИНОЯТИ СОДИР ЭТИЛДИ

2018 йил 8 сентябрь куни соат 07:30 ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаро У. (1976 йилда туғилган эркак киши) яшаш уйида турмуш ўртоғи Қ. (1981 йилда туғилган аёл киши) билан рашқ негизида ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафаси соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.