ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ТАЛОН-ТОРОЖЛИКЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ТАЛОН-ТОРОЖЛИКЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази мансабдор шахслари 2017-2018 йиллар давомида таълим жараёнига жалб қилинмаган ўқитувчилар томонидан дарс ўтилганлиги тўғрисида дарс жадвалларига сохта маълумотлар киритиб, ушбу маълумотлар асосида 9 нафар ўқитувчиларга ўтилмаган ўқув машғулотлари учун сохта буйруқлар расмийлаштириб, 9,2 млн. сўм иш ҳақлари, шунингдек, марказнинг 3 нафар раҳбар ходимларига асосий ва ўтиши мумкин бўлган ўқув машғулотларидан ташқари дарс соатлари учун 7,4 млн. сўм иш ҳақларини ноқонуний равишда тўлаб, жами 16,7 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.