ШАЪНИГА ТЕГИШ ТУФАЙЛИ СОДИР ЭТИЛГАН ҚОТИЛЛИК

ШАЪНИГА ТЕГИШ ТУФАЙЛИ СОДИР ЭТИЛГАН ҚОТИЛЛИК

2018 йил 11 сентябрь куни соат 20:45 ларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Бойсунобод маҳалласида яшовчи фуқаро Х. (1977 й.т. эркак) қизи П.га уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар қилган қўшниси М.нинг (1998 й.т. эркак) яшаш уйига бориб у билан ўзаро жанжаллашиши натижасида, М. ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак қафасига уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.