ТЕМИР ЙЎЛДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН

ТЕМИР ЙЎЛДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН

2018 йил 13 сентябрь куни соат 08:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, «Салар-Ялонғоч» бекатлари оралиғининг 4-километр 9-пикетида «Тошкент-Ходжикент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд қулоғида қулоқчини бўлган ҳолда темир йўлни кесиб ўтаётган Л.ни (1966 й.т. аёл) уриб юборган ва у олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.