ЯНА БИР ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ

ЯНА БИР ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро М.А.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. «АБС» МЧЖ раҳбари М.А.га Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида ажратиб беришни ваъда қилиб, ундан 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.