КАДРЛАР

1Қасамёд


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИ

44-модда. Прокурорлар ва терговчиларнинг қасамёди

Прокурор ёки терговчи лавозимига биринчи марта тайинланаётган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

«Ўз хизмат вазифаларимни ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузилишига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қиламан».

Қасамёд қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.

2Хизматга қабул қилиш

КЎЧИРМА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли
қарорига илова

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисида

Н И З О М

II. ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИГА ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УНИ ЎТАШ

6. Прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар ва иш ўрганувчилар лавозимларида хизмат қилиш учун олий юридик маълумотга ҳамда зарур касбий фазилатларга эга бўлган, зиммасига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади.

Алоҳида ҳолларда прокуратура органларига хизматга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга мутахассислар қабул қилиниши мумкин.

Прокуратура органларига хизматга қабул қилишда номзодларнинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида текшириш ҳамда махсус комиссия томонидан билим савияси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлашга қаратилган мажбурий суҳбат ўтказилади.

Прокуратура органларига хизматга қабул қилишда зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон беришини аниқлаш мақсадида номзодлар мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Прокуратура органларига хизматга қабул қилинганда прокуратура органлари ходимлари ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга аъзоликни тўхтатиб турадилар.

Судланган ёки ножўя хатти-ҳаракатлари содир этганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ёки бошқа давлат органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан бўшатилган шахслар прокуратура ораганларига хизматга қабул қилинмайди.

7. Прокуратура органларида ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган прокуратура органлари ходимларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, биргаликда хизмат қилишлари тақиқланади.

8. Прокуратура органларига хизматга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ваколатлари доирасида чиқарган буйруқлари билан расмийлаштирилади.

Хизматга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

9. Прокуратура органларига биринчи марта ишга қабул қилинган шахслар даражали унвон берилмаган ҳолда туман (шаҳар) прокуратураси ва уларга тенглаштирилган прокуратура иш ўрганувчиси, терговчиси лавозимида иш ўрганувчи, туман (шаҳар) прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорнинг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи лавозимларига тайинланиб, бир йилгача муддатда иш ўрганишни ўтайдилар ва мазкур муддат якунига кўра аттестациядан ўтадилар.

Иш ўрганиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.

Прокуратура органларига хизматга илк бор қабул қилинган шахслар, уларнинг малакаси,
иш стажи ва аввалги иш ёки хизмат жойидан берилган махсус унвонларини инобатга олган ҳолда бошқа лавозимларга ҳам тайинланиши мумкин.

10. Прокуратура органларида лавозимга биринчи марта тайинланаётган шахслар белгиланган тартибда қасамёд қабул қиладилар.

12. Прокуратура органлари ходимлари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас. Улар илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан фақат асосий ишдан бўш вақтда шуғулланиши мумкин.

3Бўлажак прокурорлар клуби

БЎЛАЖАК ПРОКУРОРЛАР КЛУБИ